...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +44 даражагача кўтарилади


17:46, 24.07.2017 Бу қизиқ
 5 168

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда

Гидрометеорология хизмат марказининг хабар беришича, 25 июль куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати ўзгариб туради.
 
Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
 
Эртага Тошкентда ҳаво булутли бўлиши мумкин. Ҳарорат кундузи +38... +40, кечаси эса +22... +24 даражада бўлади. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсади.
 
Фарғона, Наманган ва Андижонда кундузи ҳарорат +35... +40, кечаси эса +20... +25 даража бўлиши кутилмоқда. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсиб туради.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +37... +42, кечаси эса +20... +25 даража бўлиши кутилмоқда. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиши эҳтимоли бор.  Ҳарорат кундузи +39... +44, кечаси +23... +28 даражада бўлади. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсиши кутилмоқда.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи +39... +44, кечаси +24... +29 даража бўлади. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +39... +44 даража, кечаси эса +23... +28 даражага кўтарилиши мумкин. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсиб туради. 
Акмал Эшонхонов

Теглар:Об-ҳаво Гидрометеорология хизмати маркази 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!