...
МЕНЮ
ONLINE TV

Венецияни сайёҳлар эгаллаб, аҳоли ўз уйини ташлаб “қочмоқда”


17:37, 24.07.2017 Олам
 3 314

Иккинчи жаҳон урушидан кейин Венецияда 175 минг италиялик яшаган бўлса, бугун бу миқдор 55 минг нафарни ташкил этмоқда

Кўп асрлар давомида Венеция жаҳон маданияти ва санъатининг ўчоғи сифатида эътироф этилган. Сув устидаги шаҳарда адиблар, рассомлар, ҳайкалтарошлар, мусиқашунослар ва бошқа юқори ақл соҳиблари ҳаёт кечиришган.
 
Бироқ, бугун Венеция бошқача аҳволда. У фақатгина хорижлик сайёҳлар учун томоша масканига айланган. Бу ҳолат Венецияда истиқомат қилувчи туб аҳоли учун ноқулай ҳолатни юзага келтирмоқда. Ота-оналар шаҳар марказидаги хиёбонларда фарзандларини сайр қилдиришдан чўчиб қолишган. Селфи таёқчасини кўтариб, кўчаларни тўлдириб юрувчи сайёҳлар шаҳар кўчаларини чиқиндилар билан тўлдириб ташламоқда.
 
Иккинчи жаҳон урушидан кейин Венецияда 175 минг италиялик яшаган бўлса, бугун бу миқдор 55 минг нафарни ташкил этмоқда.
 
Ҳар йили 2 мингга яқин венецияликлар ўз она шаҳарларини тарк этиб, Италиянинг бошқа ҳудудларига бориб жойлашмоқдалар. Агар вазият шундай давом этадиган бўлса, ўзининг мафтункорлиги билан машҳур шаҳарнинг ҳолати инқирозга юз тутиши турган гап.
 
Маълумотларга кўра, Венецияга ҳар йили 28 миллион нафар сайёҳ ташриф буюради. Венецияликлар бугун ўз шаҳарларидан фахрланмай қўйишган, улар ўзларини фақатгина қайиқчилар сифатида тасаввур қиладалар.
 
Сайёҳлар Венеция бюджетига ҳар йили 250 миллион евро келтирган ҳолда, денгиз терминалида 5 мингга яқин шаҳарликларни бандлигини таъминлайди.
 
Бироқ шаҳарликлар фойдадан кўра ўз шаҳарларини асраб қолиш борасида кўпроқ бош қотирмоқдалар. Улар бунда ЮНЕСКОнинг кўмагига умид боғлаганлар.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Венеция Италия сайёҳлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!