Ҳозир бу мессенжер орқали матнли хабар жўнатиш ва қўнғироқ қилиш имконияти мавжуд.
Ҳозирда Uzphone мессенжери альфа-тест тизимида бўлиб, у орқали матнли хабар жўнатиш ва қўнғироқ қилиш имконияти мавжуд.
Маълумотларга кўра, ҳозирда бу мессенжер кенг аҳоли қатлами учун йўлга қўйилмаган. 2 ой ичида бета-тест тизимига ўтиш режалаштирилган.
Келаси йилдан эса расман тақдим қилиш мумкин бўлади. Дастур 1 миллион фойдаланувчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади.
Айтиш керакки, аввалроқ Ўзбекистонда Odnoklassniki ва Facebook каби йирик ижтимоий тармоқларнинг “ўзбекча” варианти ишлаб чиқилган эди. Аммо улар оммалаша олмади.