Адлия вазирлигида тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини амалда таъминлаш борасида қилинаётган ишларга бағишлаб анжуман ўтказилди.
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили институти ташкил этилган.
Институтга мурожаат қилган қарийб 1,5 мингдан ортиқ тадбиркордан 500 дан зиёдининг муаммоси ҳал этилган. 700 га яқин мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Тадбиркорлар манфаатини кўзлаб судларга 8,3 миллиард сўмлик 229 даъво аризаси киритилган. Бу даъволарнинг юзга яқини тадбиркорга зиён етказган айбдор мансабдор шахсларга қаратилган бўлиб, улардан тадбиркорлар фойдасига 20,4 миллион сўм моддий ва маънавий зарар ундирилган.