улгуржи ва чакана савдо тармоғидаги алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари янги намунадаги акциз маркалари жорий этилган кундан бошлаб тўққиз ой ўтгач маркаланмаган деб ҳисобланади ва белгиланган тартибда олиб қўйилади.
Қарорга мувофиқ жории йил 1 апрелдан бошлаб алкоголли маҳсулотларга ва тамаки маҳсулотларига дизайни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва “Давлат белгиси” давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган, ҳимоянинг қўшимча даражаларига эга бўлган янги намунадаги акциз маркалари жорий этилади.
Эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган ҳамда улгуржи ва чакана савдо тармоғидаги алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари янги намунадаги акциз маркалари жорий этилган кундан бошлаб тўққиз ой ўтгач маркаланмаган деб ҳисобланади ва белгиланган тартибда олиб қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси 2020 йил 1 январдан бошлаб эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотларини аниқлаш, уларнинг олиб кирилиши, ишлаб чиқарилиши ҳамда улгуржи ва чакана савдо тармоғида сотилишининг олдини олиш, шунингдек ушбу маҳсулотларни белгиланган тартибда олиб қўйиш чора-тадбирларини кўришлари керак.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси янги намунадаги акциз маркалари жорий этилиши тўғрисидаги ахборотни алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотларини импорт қилувчилар эътиборига етказади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:
янги намунадаги акциз маркалари жорий этилиши тўғрисидаги ахборотни алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва савдо ташкилотлари эътиборига етказади;
янги намунадаги акциз маркалари жорий этилиши тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали тушунтириш ишларини олиб боради.
Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Молия вазири Ж.А.Қўчқоров зиммасига юкланади.