...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда Солиқ академияси қайта ташкил этилади


12:31, 27.06.2018 Жамият
 2 700

Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида қарор имзоланди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ушбу қарорда Солиқ академияси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази этиб қайта ташкил этилиши ҳақида ҳам маълумот келтириб ўтилган.
 
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази фаолиятини ташкил қилиш, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ўқитишнинг замонавий услубларини, жумладан, малака оширишнинг масофавий шаклларини жорий этиш, шунингдек, ҳудудий филиалларини тузишни назарда тутган ҳолда ҳукумат қарорини қабул қилинади.
 
Қайта ташкил этилаётган Солиқ академиясининг бакалавриат ва магистратура талабаларининг ўқиши тегишли йўналишлар бўйича Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент молия институтига кўчирилади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Солиқ академияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар