...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда россиялик ижодкорларнинг “Мис қуёш” сериалини суратга олиш ишлари ниҳоясига етмоқда


13:04, 22.12.2017 Кино
 10 967

Сериалнинг аксарият саҳналари Хивада суратга олинди.

Россиялик киноижодкорлар томонидан ўткир сюжетли “Мис қуёш” сериалини суратга олиш ишлари Ўзбекистонда олиб борилди. Бу ҳақда НТВ каналининг расмий сайтида маълум қилинди.
 
Бу жангари драма бош қаҳрамони — оркестр дирижери ролини, машҳур актер Владимир Машков ижро этган. Картина давомида, оркестр мусиқачилари маҳаллий аҳолини ёвдан ҳимоя қилиш учун қўлига қурол олишга мажбур бўлади.
 
“Мис қуёш” — фильмнинг дастлабки номланиши. Совет Иттифоқи парчаланганидан сўнг Марказий Осиё давлатларининг бирида фуқаролик уруши бошланади. Унда ҳарбий оркестр мусиқачилари маҳаллий тинч аҳолини исломий-жангарилардан ҳимоя қилишга киришади.
 
Сериалнинг аксарият саҳналари Хивада суратга олинди.
Суратга олиш ишлари ХХ аср бошларида қурилган, яқинда қайта таъмирдан чиқарилган Нурилла бой саройида олиб борилди. Деворларга ўша даврга оид суратлар илинди, собиқ Иттифоқ услубидаги нақшларга эга мебеллар билан жиҳозланди, умуман олганда, бинони ўтган асрнинг 90 йиллари бошидаги ҳарбий қисмга айлантиришди.
 
Бош ролни ижро этган Владимир Машков Россия Федерацияси Халқ артисти унвонига эга. У ролини ишончли ўйнаши учун, 3 ой давомида дирижерликни ўрганди. Айтишича, энди у ҳақиқий оркестрни ҳам бошқара олади.
 
Яна бир қизиқарли факт, актер ўз ролига тўла мос келиши учун июн ойидан буён соқолини ўстира бошлади, натижада у, ҳатто, махсус хизмат вакиллари эътиборини ҳам тортди. Актернинг айтишича, “Домодедово” аэропорти ва Ўзбекистон божхоначиларининг саволларига чидашига тўғри келган.

Сериални суратга олиш ишлари, деярли ниҳоясига етиб қолди, премьера баҳорда бўлиши айтилмоқда. Бироқ, картина аллақачон дастлабки томошабинларига эга, яъни суратга олиш ишлари маҳаллий мактабларнинг бирида дарсларнинг бўлинишига сабаб бўлган. Бу эса, ўз навбатида, ўқувчиларнинг картинани бевосита томоша қилишига имкон яратган.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон Россия сериал актер кино 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!