...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда Олий суд ва Олий хўжалик суди бирлаштирилади


09:39, 22.02.2017 Жамият
 2 757

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Ҳарбий ҳайъати тугатилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати ташкил этилади.

2017 йил 1 июндан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди бирлаштирилиб, ягона олий орган – Ўзбекистон Республикаси Олий суди ташкил этилади.
 
Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 21 февраль куни имзолаган “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида ўз аксини топди.
 
Фармонга кўра, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибидаги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ҳарбий ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, округ ва ҳудудий ҳарбий судлар штат бирликларини судьялар ва ҳарбий судлар ходимларидаги ҳарбий хизматчилар ҳуқуқий мақоми сақланмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий суди тизимига ўтказилади.
 
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Ҳарбий ҳайъати тугатилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати ташкил этилади.
Дурдона Расулова 

Теглар:Суд тизими Президент фармони Олий суд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар