Фестивалда Нақшбандия суфийлик тариқатининг 150 дан ортиқ намоёндаси, шу жумладан 10 дан ортиқ машҳур уламоларнинг иштирок этиши кутилмоқда.
Фестивалдан кўзланган асосий мақсад буюк ўзбек мутафаккирларининг Ислом ва дунё тамаддуни тараққий топишига қўшган хизматлари учун ҳурмат бажо келтириш, шунингдек, муқаддас қадамжоларга ташриф буюриш, диний маросимларда иштирок этиш ва Ўзбекистоннинг бошқа “Зиёрат-туризм” объектлари билан танишиш, дейилади хабарда.
Жаҳон суфийлари маркази тадбир тўғрисида тарқатма рисолаларни ва реклама ролигини тайёрлади, шунингдек, Ўзбекистондаги сайёҳлик компанияси билан биргаликда Малайзия ва бошқа давлатларнинг сайёҳлик бозорида сотиш учун туристик пакетларни ишлаб чиқди.
Тадбирда бутун дунёдан, хусусан Малайзия, Индонезия, Туркия, Буюк Британия, Янги Зеландия, Хитой, Ҳиндистон, Австралия, АҚШ, Жанубий Африка Республикаси ва бошқа давлатлардан Нақшбандия суфийлик тариқатининг 150 дан ортиқ намоёндаси, шу жумладан 10 дан ортиқ машҳур уламоларнинг иштирок этиши кутилмоқда.