...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда машиналар ойнасини қорайтириш мумкинми?


12:20, 25.03.2018 Жамият
 10 546

Ушбу қоида Ўзбекистон ҳудудида ҳаракатланувчи барча автомобил эгаларига тегишли.

Сўнгги вақтларда Тошкент кўчаларида ойналари қорайтирилган автомобиллар тез-тез кўзга чалиниб турибди. Бу ҳолатни кўрганларда эса Ўзбекистонда “қорайтирилган ойнали машиналарда ҳаракатланиш мумкинми?” қабилидаги савол туғилмоқда.
 
ЙҲҲБ ходимларининг ЎзАга берган маълумотларига кўра Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 126-моддасида қорайтирилган ойнали автомобилда ҳаракатланиш тақиқлангани кўрсатилган.
 
Қоидани бузиш энг кам иш ҳақининг 1 баробари билан жазоланади. Агарда шу вазият яна такрорланса, жарима энг кам иш ҳақининг 2 баробарида белгиланади.
 
Бундан ташқари, қоидани бузган ҳайдовчига нисбатан транспорт воситаси вақтинчалик сақлаш жарима майдонига эвакуация қилинади.
 
Ушбу қоида Ўзбекистон ҳудудида ҳаракатланувчи барча автомобил эгаларига тегишли. Жорий йилда 170 дан ортиқ мана шундай қоида бузиш ҳолатлари содир этилган.
 
Қўшни давлатлардан ўз машинасида ташриф буюрган сайёҳлар ҳам мазкур қоидага амал қилишлари лозим бўлади.
 
Ўзбекистон Республикаси чегарасида мамлакатга кириб келаётган хорижий автомашина эгасига ушбу қоидалар биринчи галда огоҳлантирилади ва тушунтирилади. Агар қоида бузилган тақдирда ҳайдовчига нисбатан тегишли чора кўрилади.
 
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ҳудудидаги элчихоналарга тегишли уловлар мазкур қоида билан чекланишмаган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Қора ойналар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар