
Ассоциация китоб сотувчиларни қўллаб-қувватлаш, нашриётлар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш каби фаолиятларни олиб боради.
Китобларни жойларга арзон нархларда, тўғридан-тўғри етказиб бериш масаласида муаммолар мавжуд. Шуни ҳисобга олиб, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳузурида Китоб тарқатувчилар ассоциацияси тузилиши белгиланди.
Янги тузилма китоб сотувчиларни ташкилий, услубий, илмий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, нашриётлар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатишга кўмаклашиш, китоб савдоси менежментига ўргатиш, ўқувчиларнинг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, нашриётларнинг нашр режаларини шакллантириш, халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш каби йўналишларда фаолият олиб боради.
Шу кунларда ассоциациянинг ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилмоқда.