Гўшт ва гўшт маҳсулотларининг қимматлашиши мевалардан қолишмайди.
Ўтган йилдан буён Ўзбекистонда гўшт нархининг кескин ошиши кузатилмоқда. Бу жорий йилнинг май ойида ҳам қайд этилди. Халқимиз гўшт ва гўшт маҳсулотларини севиб истеъмол қилади. Айниқса, Рамазон ойида гўштли, қувватбаҳш таомларга эҳтиёж юқори.
Давлат статистика қўмитасидан маълум қилишларича, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари гуруҳи орасида нархларнинг ўсиши бўйича етакчилик мева маҳсулотларига тегишли бўлса-да, гўшт ва гўшт маҳсулотларининг қимматлашиши ундан қолишмайди.
Гўшт маҳсулотлари:
Нархларнинг ўсиши (фоиз) – мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) – 3,4 фоиз;
гўшт қиймаси – 2,7;
қўй гўшти – 2,5;
суяксиз мол гўшти – 2,3;
қайнатилган колбаса – 1,3;
ярим дудланган колбаса – 1,2;
сосиска, сарделка, гўштли консервалар – 0,4.
Тирик ва совутилган балиқ нархларида 3,9 фоиз ўсиш кузатилган бўлса, парранда гўшти (сонлардан ташқари) 1,9 ва товуқ болдири ҳамда сон қисмлари 2,1 фоиз нархлари пасайди.