Хизматлар экспорти ҳажми 2775,2 млн АҚШ долларини ёки жами экспорт ҳажмининг 24,5 %ини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25,0 %га ўсганлиги кузатилди.
2018 йил январь-ноябрь ойларида экспорт ҳажми 11 324,0 млн АҚШ долларга (3,2 %га камайган) тенг бўлди. Экспорт таркибида товарлар 75,5 % улушга эга, булар асосан энергия манбаалари ва нефть маҳсулотлари (21,0 %), озиқ-овқат маҳсулотлари (9,0 %), шунингдек, кимё маҳсулотлари ва ундан тайёрланган буюмлар (7,3 %) гуруҳлари ҳиссасига тўғри келмоқда.
Экспорт қилинаётган товар ва хизматларнинг ойлар кесимидаги энг юқори ўсиш суръатлари январь, апрель, июнь, август ва ноябрь ойларида кузатилган.
Шунингдек, товар ва хизматлар экспорти ўсиш суръатларининг таҳлилига асосан, 2018 йилнинг ноябрь ойида экспорт қилинган товар ва хизматлар октябрь ойига нисбатан 11,1 %га ошган.
Хизматлар экспорти ҳажми 2775,2 млн АҚШ долларини ёки жами экспорт ҳажмининг 24,5 %ини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25,0 %га ўсганлиги кузатилди.
Хизматлар экспорти таркибининг асосий улуши транспорт хизматлари, туризм хизматлари, телекоммуникация, компьютер ва ахборот хизматлари ҳамда молиявий хизматлар ҳиссасига тўғри келади.
Товар ва хизматлар экспорти динамикаси таҳлилига кўра, 2018 йилнинг ноябрь ойи мобайнида экспорт қилинган товарлар ҳажми, октябрь ойига нисбатан 110,4 млн АҚШ долларига кўп экспорт қилинди ва 723,4 млн АҚШ долларини ташкил этди. Хизматлар экспорти эса 252,5 млн АҚШ долларга етган.
Экспорт қилинаётган товар ва хизматларнинг асосий қисми Хитой Халқ Республикаси ва Россия Федерацияси ҳиссасига тўғри келмоқда. Бу эса умумий экспорт ҳажмининг 38,8 %ини ташкил қилади. Хитой Халқ Республикаси ва Россия Федерациясига экспорт қилинаётган товарлар таркибига назар ташласак, асосан энергия манбаалари ва нефть маҳсулотлари, кимё маҳсулотлари ва ундан тайёрланган буюмлар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари гуруҳларидан иборат эканлигини кўришимиз мумкин.
Шуни айтиб ўтиш жоизки, Ўзбекистонда экспорт салоҳиятини кенгайтириш, янги бозорларни ўзлаштириш натижасида мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни экспорт қилиш ҳажми ошиб бормоқда. Жумладан, 2018 йилнинг январь-ноябрь ойларида меварезаворлар ҳамда сабзавотлар экспорт ҳажми 625,3 млн АҚШ долларига етди (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 44,4 %га ўсган).