
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, бир АҚШ доллари 7871 сўм, 66 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 12,33 тийинга арзонлади.
1 евро 23 сўм, 47 тийинга қимматлаб, 9174,42 тийинни ташкил этди.
1 Россия рубли 21 тийинга қимматлади ва 125,10 тийинни ташкил этди.
Қозоғистон тенгеси 0,27 тийинга арзонлаб, 23,15 тийинни ташкил этди.
1 Қирғизистон соми 10 тийинга арзонлаб, 115,59 тийин, 1 Тожикистон сомони 1 сўм, 53 тийинга арзонлаб, 866,06 сўмни ташкил этмоқда.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.