...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон – Қирғизистон чегарасида контрабанда йўлаги аниқланди


20:07, 03.04.2018 Олам
 6 143

Контрабанда маҳсулотларини чегарадан олиб ўтаётганларнинг барчаси қўлга олинган.

Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида Ўзбекистондан Қирғизистонга ноқонуний товарлар етказиб беришга мўлжалланган йўл фош қилинди. Бу ҳақда Қирғизистон Давлат чегара хизматига асосланиб “Kabar” хабар қилди.
 
Маълум қилинишича, вилоятнинг Ноокен туманидаги “Қайирма” ҳудудидан саккиз нафар қирғизистонлик фуқаро контрабанда маҳсулотларини Ўзбекистондан олиб кираётганида қўлга олинган.
 
Бу ҳақда Жалолобод вилояти Давлат чегара хизмати бошлиғи Таалайбек Тожибоев қуйидагиларни гапирди:
 
“Биз давлат чегарасида вазиятни диққат билан назорат қилиб боряпмиз. Шу кунларда контрабанда маҳсулотларини Қирғизистонга ўтказувчи яна бир йўл мавжудлигини аниқладик. Улар бундай товарларини тўғридан-тўғри мавжуд қонуний чегара ўтказиш пунктидан эмас, ноқонуний йўллардан ўтказишга ҳаракат қилишади. Аммо уларнинг мамлакат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишига ҳеч қачон йўл қўймаймиз”.
 
Таъкидланишича, улар Қирғизистонга салкам 100 минг сом (12 миллион сўм) миқдордаги 59 қоп пахтани олиб киришга урингани фош этилган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари бошланган ва қўлга олинган контрабада товарлари қирғиз Давлат божхона ходимларига топширилган.
Икром Раҳмон

Теглар:Қирғизистон Ўзбекистон пахта контрабада 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!