Ўзбекистон ва Эроннинг артиллерия ҳамда танк қисмларининг таъмирлаш бўлимлари халқаро мусобақаларда илк бор иштирок этишади.
Маълум бўлишича, “АрМИ-2017” мусобақаси Хитойнинг шимолий-ғарбидаги “Корла”, шимоли-шарқий ҳудудидаги Цзилинь провинциясиси ҳамда Хитой марказидаги Хубэй вилоятида жойлашган полигонларида ўтказилади.
“Корла” полигонида Халқаро армия ўйинларининг 4 хил, яъни Хавфсиз ўрталик” “Қуролсоз уста”, “Мусаффо осмон” ва “Суворов шиддати” танловлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Маълумот ўрнида, “АрМИ-2017” да Хитой ҳарбийларидан ташқари, Россия, Қозоғистон, Эрон, Ангола, Венесуэла, Зимбабве, Миср, Беларусь ва Ўзбекистон ҳарбийлари қатнашади.
Ўзбекистон ва Эроннинг артиллерия ҳамда танк қисмларининг таъмирлаш бўлимлари халқаро мусобақаларда илк бор иштирок этишмоқда.
Халқаро армия ўйинлари 14 кун давомида, 29 июлдан 12 августгача Россия, Беларусь, Озарбайжон, Қозоғистон ва Хитойнинг 22 та полигонида бўлиб ўтиши кўзда тутилган.