...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида ҳуқуқ соҳасида янги меморандум имзоланди


19:34, 01.10.2018 Жамият
 1 472

Меморандумда конференция, семинар, амалий машғулот ҳамда қўшма тадқиқотлар ўтказиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистон Республикасига давлат ташрифи доирасида бугун, 1 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ҳиндистон Республикаси ҳуқуқ ва адлия вазирликлари ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Меморандумга мувофиқ ҳамкорлик икки мамлакатнинг ҳуқуқ тизими, ҳуқуқ ижодкорлиги, арбитраж ва медиация соҳасида ахборот ва юридик хизматлар кўрсатишда тажриба алмашиш, шунингдек экспертлар алмашинувидан иборат.

Шунингдек, Меморандумда конференция, семинар, амалий машғулот ҳамда қўшма тадқиқотлар ўтказиш кўзда тутилган.

Меморандумни имзолаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Русланбек Давлетов иштирок этган.

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар