...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Венгрия Ҳукуматлари ўртасида янги битим имзоланди


18:10, 22.12.2017 Жамият
 1 614

Битимнинг амалий бажарилиши мақсадида икки мамлакат вазирликлари, идоралари ва муассасалари вакилларидан иборат қўшма ишчи гуруҳ тузиш кўзда тутилмоқда.

Кеча, 21 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Венгрия Ҳукумати ўртасида таълим, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Битим Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов ва Венгриянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Петер Санто томонидан имзоланди.
 
Мазкур ҳужжат икки давлат олий ўқув муассасаларида таълим олиш учун квоталар бериш, биргаликда илмий тадқиқотлар ҳамда маданий тадбирлар ўтказиш орқали таълим,  фан ва маданият соҳаларида ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини яратади.
 
Битимнинг амалий бажарилиши мақсадида икки мамлакат вазирликлари,  идоралари ва муассасалари вакилларидан иборат қўшма ишчи гуруҳ тузиш кўзда тутилмоқда.
 

Теглар:Ўзбекистон-Венгрия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар