Бу сафар ўзбекистонлик ёшлар рақиб дарвозасига жавобсиз 6 та тўп киритишди. Ўтган ўйинда эса...
Мураббий Александр Мочинов бошчилигидаги терма Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонишди. Бу сафар ўзбекистонлик ёшлар рақиб дарвозасига жавобсиз 6 та тўп киритишди.
Ўзбекистон U-19–Мальдив ороллари U-19 — 6:0.
Душанбе, Тожикистон.
Голлар: А.Жумақулов 22, И.Кенжабоев 37, 60, Д.Саидов 46, Б.Асқаров 65, Ж.Раҳимов, 71.
Ўзбекистон U-19: Жавоҳир Қиличев, Жасур Эрмаматов, Жасур Раҳимов, Дилшод Саидов (Ш.Абдураҳмонов, 73), Суҳроб Иззатов, Бобуржон Асқаров, Ислом Кенжабоев (А.Холмуҳаммедов, 70), Иброҳим Йўлдошев, Ҳасан Йўлдошев, Акмал Мозговой (Р.Йўлдошев, 46), Аббос Жумақулов.
Мальдив ороллари U-19: Аҳмад Самаҳ Али, Ишақ Рашид, Аъзам Абдулла, Муҳаммад Жайлам, Мусанниф Муҳаммад, Муҳаммад Яздан Ҳусайн, Нишам Муҳаммад Рашид, Аҳмад Талал, Ҳайшам Ҳассан, Муҳаммад Саҳил, Али Шамал Абдулла.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 терма жамоаси саралашдан ўрин олган дастлабки учрашувни Шри-Ланка терма жамоасига қарши ўтказиб, 10:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Маълумот учун, ёшлар терма жамоаси навбатдаги учрашувни 6 ноябрь куни Бангладеш терма жамоасига қарши ўтказишади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 14:00да бошланади.
Ўзбекистонлик ёш футболчиларга омад тилаймиз!