...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ноябрнинг илк дам олиш куни кутилаётган об-ҳаво


16:00, 04.11.2017 Бу қизиқ
 4 820

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёмғир ёғиши мумкин.

Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, эртага, 5 ноябрь куни Ўзбекистонда ҳарорат кўтарилишни бошлайди.
 
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 21–23 даража, кечаси 6–8 даража илиқ бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи 12–17 даража, кечаси 3–8 даража илиқ бўлади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кундузи 18–23 даража, кечаси 7–12 даража илиқ бўлади.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кундузи 18–23 даража, кечаси 5–10 даража илиқ бўлади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кундузи 20–25 даража, кечаси 8–13 даража илиқ бўлади.
 
Фарғона водийсида эса ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи 15–20 даража, кечаси 5–10 даража илиқ бўлади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!