27 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида биринчи марта ЖЧ-2018 иштирокчиси Марокаш билан ўйнайди.
Жумладан, жорий йилнинг 27 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида биринчи марта ЖЧ-2018 иштирокчиси Марокаш терма жамоаси билан Касабланка шаҳрида ўртоқлик ўйини ўтказади.
Март ойидаги ФИФА кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида, 23 март куни Касабланка шаҳрида Африканинг номдор терма жамоаси, ЖЧ-2018 иштирокчиси Сенегал терма жамоаси билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида келишувга эришилди.
Сенегал терма жамоаси ЖЧ-2018да “Н” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, гуруҳдан чиқиш учун Польша, Колумбия ва Япония терма жамоалари билан баҳс олиб боради.
Ўзбекистон МТЖ Сенегал ва Марокашдан ташқари, шу йилнинг май ойида Эрон миллий терма жамоаси билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказишини эслатиб ўтиш даркор.
Миллий терма жамоа учун кучли рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиш борасидаги музокаралар давом этмоқда.