...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказади


08:36, 15.05.2017 Спорт
 3 153

Эслатиб ўтамиз, Эрон – Ўзбекистон учрашуви 12 июнь куни Теҳрондаги “Озоди” стадионида ўтказилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 6 июнь куни Тошкент шаҳрида Таиланд терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу ҳақда ЎФФ Ахборот хизмати хабар берди.
 
Қайд этилишича, мазкур беллашув Ўзбекистон термаси учун Эронга қарши ЖЧ-2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-тури олдидан тайёргарлик вазифасини ўтайди.
 
Эслатиб ўтамиз, Эрон – Ўзбекистон учрашуви 12 июнь куни Теҳрондаги “Озоди” стадионида ўтказилади. Ўйин маҳаллий вақт билан 21:15 (Тошкент вақти билан 21:45)да бошланиши белгиланган.
 
Маълумот учун, ЖЧ-2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-туридан кейин Ўзбекистон 12 очко билан учинчи ўринда бормоқда. “B” гуруҳидаги Таиланд эса 7 ўйиндан кейин 1 очко билан сўнгги, 6-поғонани банд қилиб турибди.
Бобур Жалолов

Теглар:Ўзбекистон МТЖ Ўртоқлик учрашуви ЖЧ-2018 Таиланд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!