...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси яқин кунларда футбол билан хайрлашади


19:57, 01.12.2017 Спорт
 4 335

Миллий терма жамоа таркибида 119 марта майдонга тушган футболчи яқин кунларда футбол билан хайрлашади.

Ўзбек футболининг энг номдор футболчиларидан бири, Ўзбекистоннинг 12 карра чемпиони, Ўзбекистон терма жамоаси сафида 119 та учрашув ўтказган Тимур Кападзе 2017 йилги мавсум сўнггида футболчилик фаолиятига якун ясайди.
 
Бу ҳақда футболчи ҳозирда фаолият олиб бораётган “Локомотив” клуби Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълумот учун, “Локомотив” сардори сифатида ўйнаб келаётган асли водийлик футболчи фаолиятини Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасида бошлаган.
 
Сўнгра “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Инчхон Юнайтед” (Жанубий Корея), “Шаржа” (БАА) ҳамда “Актобе” (Қозоғистон) каби клублар шарафини ҳимоя қилган.
 
36 ёшли Кападзе бугунга қадар Ўзбекистон чемпиони (12 марта), Ўзбекистон кубоги соҳиби (9 марта), Қозоғистон чемпиони унвонларига эга чиққан.
 
Шунингдек, Ўзбекистон Миллий терма жамоаси сафида 2004 йилдан бери фаолият кўрсатиб келади. Кападзе МТЖ либосида 119 марта майдонга тушиб, 10 та гол уришга эришган.
 
Маълум бўлишича, шу йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон кубоги финал ўйини Тимур Кападзе учун профессионал футболчи сифатидаги сўнгги баҳс бўлади.
 
Тимур Кападзе ортда қолган мавсумда Олий Лигада 21 учрашувда майдонга тушиб, 3 марта ўз номини таблога ёздириб қўйган.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кубогининг финал ўйини 4 декабрь, душанба куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Унда Тошкентнинг икки “Бунёдкор” ҳамда “Локомотив” жамоаси баҳс олиб боради. Учрашувга кириш бепул.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Тимур Кападзе Локомотив 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!