Марказ раҳбари сифатида Асқар Толибжонов фаолият кўрсатиб келаётганди.
Ўзбекистон футбол федерацияси Президенти Мираброр Усмоновнинг буйруғига асосан, Ўзбекистон терма жамоалар марказининг фаолияти тугатилди. Бу ҳақда ЎФФ Ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Терма жамоалар маркази 2009 йилда ташкил қилинган ва ўша йилнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган эди. Марказ раҳбари сифатида Асқар Толибжонов фаолият кўрсатиб келаётганди.
Маълумот учун, кредиторларнинг талаблари кўрсатилган аризалар терма жамоалар марказини тугатиш ҳақидаги эълон чиққан вақтдан бошлаб 2 ой давомида қабул қилинади.

Бобур Жалолов