Маълумотларга қараганда, Фурқат Мирзаев кеча, 8 февраль куни Ҳиндистонда оламдан ўтган.
Маълумотларга қараганда, Фурқат Мирзаев кеча, 8 февраль куни Ҳиндистонда оламдан ўтган. Хонанда бугун, 9 февраль куни Тошкентга олиб келиниши кутилмоқда. Хабар қилишларича, Мирзаев ўзи туғилиб ўсган диёр – Самарқандга дафн этилади.
Тўпланган маълумотларга қараганда, Фурқат Мирзаев бир неча йил давомида оғир бетоб бўлгани боис ижоддан бироз четлашган. Ўзбекистондаги муолажалардан фойда бўлмагач, хонанда жарроҳлик операцияси учун Ҳиндистонга жўнаб кетган.
Хонанда тингловчилар орасида “Дилбар”, “Эсламаймизми?”, “У энди келин” номли қўшиқлари билан яхши таниш эди.
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Фурқат Мирзаевнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.