13 март куни Туркия пойтахти Анқаранинг Қизилой майдонида юз берган портлаш оқибатида 37 нафар киши вафот этиб, 130 киши жароҳатланди.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги сайти орқали Туркиянинг Анқарадаги терактлар юзасидан расмий
маълумот берди. 2016 йил 14 март ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги Элчихонаси 2016 йил 13 март куни Анқара шаҳрида юз берган теракт оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотга эга эмас.
Эслатиб ўтамиз, 13 март куни Туркия пойтахти Анқаранинг Қизилой майдонида юз берган портлаш оқибатида 37 нафар киши вафот этиб, 130 га яқин киши жароҳатланди.