Косово ҳукумати органларининг махсус штампи (апостил) билан тасдиқланган ҳужжатлар Ўзбекистонда қабул қилинмайди.
Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенцияга (Гаага, 1961 йил 5 октабрь) Косово Республикасининг қўшилиши муносабати билан Ўзбекистон Републикаси депозитарий орган – Нидерландия Қироллиги Ташқи ишлар вазирлигига мазкур Конвенция моддалари мамлакатимиз ва Косово ўртасида қўлланилмаслиги тўғрисида маълум қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати
хабар бермоқда.
Ушбу механизм Конвенциянинг 12-моддасида белгиланган. Шу сабабли Косово ҳукумати органларининг махсус штампи (апостил) билан тасдиқланган ҳужжатлар Ўзбекистонда қабул қилинмайди.