...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси яна бир федерацияга янги раҳбар тайинлади


20:10, 24.05.2018 Жамият
 3 121

“Rowing and Canoe” федерациясида президент ўзгарди.

Бугун, 24 май куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон “Rowing and Canoe” федерациясининг навбатдан ташқари конференцияси ташкил этилди.
 
Маълумки, эшкак эшиш спорт турлари Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасига кўплаб медаллар тақдим этувчи йўналишлардан бири ҳисобланади.
 
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги шу жиҳатларни инобатга олиб, Аҳмедов Худоёр Мамажоновични “Rowing and Canoe” федерациясининг президенти этиб сайлади. Бундан ташқари, Вячеслав Сергеевич Дидрих “Rowing and Canoe” федерацияси бош котиби лавозимида фаолият олиб борадиган бўлди.


 
Худоёр Аҳмедов ўзига билдирилаётган ишончни оқлаш учун бор имкониятини ишга солишини таъкидлаб ўтди.
 
“Зиммамга қандай масъулият юкланаётганини ҳис қилиб турибман. Келажак учун режаларимиз катта. Олдимизга Миллий олимпия қўмитаси томонидан катта вазифалар қўйилди. Бизни олдинда Осиё ўйинлари, ўсмирлар Олимпия ўйинлари кутиб турибди. Шунингдек, Токио Олимпиадасига ҳам муносиб тайёргарлик кўришимиз лозим. Ишонч учун миннатдорчилик билдираман. Ўзимга билдирилаётган ишончни оқлайман. Ҳамжиҳатликда иш олиб борамиз”, деди федерациянинг янги раҳбари.
 
Янги раҳбарият олдига маълум вазифалар белгилаб берилди. Шароитлар географик жиҳатдан пуҳта ўрганилиб, ишни самарали ташкил қилиш лозимлиги айтилди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Аҳмедов Худоёр Мамажонович Rowing and Canoe 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар