Олиманинг оила аъзолари, яқинлари ва шогирдларига таъзия билдирамиз.
Ўзбекистон илм-фани, адабиётшунослиги оғир жудоликка учради. Ўзбекистон Қаҳрамони, навоийшунос олима Суйима Ғаниева 86 ёшда оламдан ўтди.
Ўзбекистон Қаҳрамони Суйима Ғаниева 1932 йилда таваллуд топган. 1952 йили Ўрта Осиё давлат университети Шарқ факультетининг Эрон филологияси бўлимини тугатган. 1956 йили профессор А.Н.Болдиров раҳбарлигида “Алишер Навоийнинг “Мажолис ун-нафоис” тазкираси” мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган. Навоийшунос олима ўзбек мумтоз адабиёти, форс мумтоз адабиёти бўйича мутахассис. 1992 йили Беруний номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган. Ўша йили “Эл-юрт ҳурмати” ордени, 2008 йили “Буюк хизматлар учун” ордени берилган. Теҳрон, Нишопур, Кирмон, Пекин, Анқара, Москва, Санкт-Петербург, Боку, Тбилиси, Ереван, Олма-ота, Бишкек, Ашхобод, Душанбе шаҳарларида ўтказилган халқаро конференцияларида иштирок этган. Беш юздан ортиқ китоб, рисола ва мақолалар чоп эттирган. Илмий раҳбарлиги остида тўққиз киши ўзининг номзодлик диссертациясини ёқлаган. Ҳозирги вақда ҳам бир қанча номзодлик ишларига раҳбарлик қилаётганди.
Инсон учун бошқалар уқтирган ҳақиқатлардан кўра ўзи англаганлари қадрлироқ бўлади. Бироқ бу ҳақиқатларни қўлга киритиш анчайин машаққатли. Бу йўл инсондан фидоийликни талаб этади. Адабиётшунос олима Суйима Ғаниева ана шундай заҳматкаш ижодкорлардан бири эди. У узоқ йиллик илмий изланишлари учун “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган. Олиманинг оила аъзолари, яқинлари ва шогирдларига таъзия билдирамиз.

Суннатилла Абдуллаев