...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон футбол Олий лигасининг 26-мавсуми автогол билан бошланди


18:57, 03.03.2017 Спорт
 2 637

Бугун Ўзбекистон Профессионал Футбол лигасининг Олий лига-2017 мавсуми расман бошланди.

Бугун, 3 март куни Ўзбекистон Профессионал Футбол лигасининг Олий лига-2017 мавсуми расман бошланди.
 
Очилиш кунида учта учрашув бўлиб ўтиши режалаштирилган бўлиб, Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси сафарда “Машъал” устидан кичик ҳисобда ғалаба қилди. Амалдаги чемпионларнинг ягона голига Марат Бикмаев имзо чекди.
 
Самарқанднинг “Динамо”си эса Бекободга йўл олди. Энг қизиғи, 26-мавсумнинг илк голини ўз дарвозасини ишғол этган “Динамо”чилар футболчиси Достонбек Каримқулов киритди. Учрашув сўнггида ҳисоб 2:0 натижаси билан якунланди.
 
Айни вақтда “Пахтакор” ва “Қизилқум” жамоалари янги таъмирдан чиққан Пахтакор стадионида тўп сурмоқда.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Футбол ЎФФ автогол 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!