...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон футбол федерацияси Самвел Бабаян тақдири бўйича расмий баёнот берди


18:02, 15.06.2017 Спорт
 6 465

Шу йилнинг сентябрь ойида ЎФФ навбатдаги Конференциясини ўтказади.

Ўзбекистон футбол федерацияси Матбуот хизмати Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян тақдири билан боғлиқ расмий хабарни эълон қилди.
 
“Миллий терма жамоанинг жаҳон чемпионати саралаш ўйинларидаги иштироки, терма жамоа мураббийлар штаби аъзоларининг атрофидаги хавотирли фикрларга ҳурмат сақлаган ҳолда маълум қиламизки, Ўзбекистон футбол федерацияси Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штабига иш ва вазифани охирига етказиб қўйиш учун имконият беради. Ўзбекистон терма жамоасининг 31 августда Хитойга қарши сафардаги ўйини ҳамда 5 сентябрь куни Кореяга қарши Тошкентдаги ўйинларига жамоани Самвел Бабаян тайёрлайди”, дейилади хабарда.
 
Миллий терма жамоанинг кейинги тақдири бўйича қарор 5 сентябрда Корея билан Тошкентдаги ўйиндан кейин қабул қилинади.
 
Шу билан бир қаторда қўшимча қиламизки, Ўзбекистон футбол федерацияси Ижроия қўмитаси бюросининг қарорига кўра, шу йилнинг сентябрь ойида ЎФФ навбатдаги Конференциясини ўтказади. Унда ташкилий масалалар, шу жумладан, Ўзбекистон футбол федерацияси президенти ва раҳбарлик лавозимларининг сайлови, ЎФФ структурасини ўзгартириш ва кадрлар масаласини қайта кўриб чиқиш, шунингдек, мамлакат футболини ислоҳ қилиш бўйича дастурларни тузиб чиқиш каби долзарб масалалар кўриб чиқилади.
Бобур Жалолов

Теглар:Самвел Бабаян Мираброр Усмонов Ўзбекистон терма жамоаси Ўзбек футболи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

asliddin
09:46 16.06.2017

hammasi bekor babayanni olmasa jahon chimponatidan quruq qolamiz


Azizbek
19:47 15.06.2017

O'zbekistonda futbol katta islohotlarga muhtoj. Tizim butunlay tomoridan chirib bo'lgan. Babayan iste'foga chiqqani bilan futbolimizda u qadar katta o'zgarishlar kutish qiyin. O'zi pishirgan osh, Bayanni o'zi yegani maqul. Keyinchalik "Menga ohirigacha imkoniyat berilmadi, ask xolda termani Russia2018 olib chiqardim" deb bahona aytishi mumkin.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!