...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон фуқароси Россиядаги бахтсиз воқеа қурбони бўлди


16:23, 03.04.2017 Олам
 6 446

Воқеа оқибатида қурбон бўлган Ўзбекистон фуқароси меҳнат шартномаси билан шу корхонада ишлаган.

Россиянинг Свердлов вилояти Верхний Тагил шаҳрида жойлашган “Свинцовая компания” саноат корхонасида йирик ёнғин юзага келди. Қўрғошин корхонасида рўй берган ёнғин ўзбекистонлик фуқаронинг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда “Вестник Кавказа” агентлиги хабар бермоқда.
 
Маълумотларга қараганда, воқеа оқибатида қурбон бўлган Ўзбекистон фуқароси меҳнат шартномаси билан шу корхонада ишлаган. Ёнғин яна 3 кишининг яраланишига сабаб бўлди. Улар зудлик билан шифохонага етказилди.
 
Дастлабки суриштирув натижаларига кўра, ёнғин метални қайта эритиш учун ишлатиладиган қозоннинг портлаши оқибатида юзага келган. Айни вақтда юз берган воқеа юзасидан жиноят иши очилди. 
Дурдона Расулова

Теглар:Қўрғошин корхонаси Бахтсиз воқеа Ўзбекистон Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!