Биродар Ҳасанович 1943 йил 14 май куни Тошкент шаҳрида туғилган бўлиб, футболчилик фаолиятини 1960 йили Тошкентнинг “Пахтакор” клубида бошлаган.
Биродар Абдураимов 1943 йил 14 май куни Тошкент шаҳрида туғилган. У футболчилик фаолиятини 1960 йил Тошкентнинг “Пахтакор” клубида бошлаган. Кейинчалик Россиянинг “Спартак” ва ЦСКА клубларида ҳам бир муддат тўп сурган. Унинг ёрқин ўйини, бетакрор финтлари ва майдондаги ҳаракатлари кўплаб мухлисларни ўзига ром этарди. Биродар Абдураимовнинг голлари ўзи тўп сурган жамоаларга катта натижаларга эришишга ёрдам берганини эса алоҳида таъкидлаш мумкин.
Биродар Абдураимов мураббий сифатида ҳам узоқ йиллар меҳнат қилиб, кўплаб шогирдларнинг қанот қоқишига сабабчи бўлган. У “Пахтакор”, “Шаҳрихон”, “Динамо”, “Навбаҳор” каби клубларда ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоасида фаолият юритган.
Биродар Абдураимов “Пахтакор” футбол клубида 358 та ўйин ўтказиб, энг кўп ўйин ўтказиш бўйича рекорд соҳиби ҳисобланади.
Унинг фарзандларини ҳам мухлислар кучли футболчи ва мураббий сифатида яхши танишади. Ҳозирда Азамат Абдураимов Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаб келмоқда. Жасур Абдураимов эса “Пахтакор” клубида ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритмоқда.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Биродар Абдураимовни таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик яна узоқ йиллар давомида ёш мураббийлар ва мутахассисларга ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшиб юришини тилаган
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Биродар Абдураимовни қутлуғ 75 ёши билан муборакбод этамиз.