Аввал ҳам турли важ ва баҳоналар билан автомобиллар импортини чеклашга уриниш бўлган.
Суриштирувни Украина халқаро савдо бўйича идоралараро комиссияси олиб борган.
Текширув натижасида комиссиянинг таъкидлашича, шикоятда Ўзбекистон енгил автомобиль ишлаб чиқарувчилари Ўзбекистон ҳукуматидан субсидиялар яъни, давлат томонидан корхоналарга ажратиладиган пул ёки бошқа кўринишдаги ёрдам, олган ва бундай субсидиялар билан алоҳида имтиёзлардан фойдаланган бўлиши мумкинлигини кўрсатадиган етарли маълумот келтирилган.
2015-2017 йиллар оралиғидаги давр ўрганилганда, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг импорти сезиларли ўсгани аниқланган: мутлақ кўрсаткич – 760,7 фоизга, Украинадаги истеъмол ва ишлаб чиқаришга нисбатан мос равишда 440,7 ва 957,7 фоизга ошган.
Комиссия берган маълумотларга кўра, автомобиллар ишлаб чиқарувчи корхона айтган нархдан арзонга сотилган.
Мазкур текширувга Ўзбекистоннинг Украинадаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Абдуалиев муносабат билдириб, бу ўзбек автомобилларини Украина бозорларидан сиқиб чиқаришга уриниш эканини таъкидлаган.
Унинг сўзларига кўра, бу ўзбек автомобиллари импортини чеклашга бўлаётган уринишларнинг биринчиси эмас. Аввал ҳам турли важ ва баҳоналар билан автомобиллар импортини чеклашга уриниш бўлган.
Хабарингиз бор, ўтган ойда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Тошкентда Ўзбекистон-Россия бизнес форуми ўтказилди. Давлат раҳбарлари учрашувида қатор шартномалар имзоланди. Янги лойиҳалар устида иш бошлади. Улардан бири Навоийда қурилиш ишлари бошланган АЭС. Энг қизиғи, Украинадаги Ўзбекистондан импорт қилинувчи енгил автомобилларга нисбатан антисубсидия текшируви ҳам Владимир Путиннинг Ўзбекистонга қилган тарихий ташрифи арафасида бошланганди.