...
МЕНЮ
ONLINE TV

Озарбайжоннинг энг йирик шаҳарларидаги аҳоли таҳлика остида қолди


13:08, 04.07.2018 Олам
 4 161

Мамлакатнинг шимолий қисми электр энергиясидан узилиб қолган.

Кеча, 3 июль куни Озарбайжон пойтахти Баку ва мамлакатнинг бир нечта регионларида электр тармоғи узилишлари кузатилди. Хусусан, пойтахт Бакуда электр маҳаллий вақт билан 18:50да узилиб қолган. Кўплаб дўкон, АЁҚШ ва банкоматлар шунингдек, светофорлар ҳам ишламай қолган.
 
Катталиги бўйича мамлакатда учинчи ва тўртинчи ўринда турувчи Сумгайит ва Мингечевир шаҳарлари ҳам электр энергиясисиз қолган. Бу ҳол Оғуз, Гаҳ ва Сальян районида ҳам кузатилган.
 
Мамлакатда электр энергияси билан муаммолар юзага келгани сабаб ичимлик сувини тозалаш заводлари тўхтаб қолган. Бакудаги метрополитен ҳам ишламай қолганлиги учун ер остида қолган одамлар эвакуация қилинган.
                     
“Бакудаги метро станцияларига кириш ёпиқ. Ҳаракатлар режаси бўйича эвакуация ишлари олиб бориляпти”, дейди метрополитен вакили Бахтиёр Мамедов.
 
Мамлакатнинг йирик шаҳарларида электр энергиясининг узилиб қолишига Минчечаур ГЭСида содир бўлган авария сабаб бўлган. “Азерэнержи” раҳбари Этибар Пирведиевнинг маълум қилишича, авария аномаль иссиқ туфайли юзага келган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Озарбайжон авария 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!