...
МЕНЮ
ONLINE TV

Озарбайжондаги портлаш юзасидан жиноий иш қўзғатилди


19:00, 27.08.2017 Олам
 2 670

Озарбайжон ҳарбий прокуратураси хавфсизлик масалаларининг бузилиши ва хизматга бепарво бўлиш жиддий оқибатларга олиб келганлиги сабабли мазкур воқеа бўйича иккита жиноий иш очди.

Аввалроқ, Озарбайжоннинг Хизи туманидаги ҳарбий омборида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар қилган эдик. Мазкур портлаш оқибатида 6 киши енгил жароҳат олди.
 
Озарбайжон мудофаа вазирлигининг маълумотларига кўра, яқин атрофдаги қишлоқ аҳолисини эвакуация қилиш ишлари давом этмоқда. Асосан, Ситалчай, Гилязи, Мамедгасан ва Шўрабад қишлоғининг аҳолиси воқеа жойидан олиб кетилмоқда.
 
Озарбайжон ҳарбий прокуратураси мазкур воқеа бўйича иккита жиноий иш очди. Шунингдек, портлаш ҳолатини аниқлаш учун Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Бош прокуратура ва маҳаллий ҳокимият вакиллари иштирокида комиссия тузилди.
 Нигина Ҳакимова

Теглар:Озарбайжон портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!