Воқеа шаҳар универмагларидан бири олдида содир бўлган.
Маълумотга кўра, Ганжа ҳокимига ўқ узган Юнус исмли шахси қўлга олинган. Унинг муқаддам судлангани айтилмоқда. Юнусга икки ва ундан ортиқ одамни ўлдириш ва ноқонуний қурол олиб юриш бўйича жиноий иш очилган.
Эльмар Валиев шифохонага ётқизилган. Аммо марказий клиник шифохона ҳокимнинг аҳволи ҳақида маълумот беришдан бош тортган.