...
МЕНЮ
ONLINE TV

Озарбайжонда навбатдан ташқари президентлик сайлови ўтказилади


16:29, 05.02.2018 Олам
 2 487

Озарбайжон Республикасида президентлик сайлови 2018 йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтиши керак эди.

Озарбайжон Республикаси Президентининг мамлакатда навбатдан ташқари президентлик сайловларини ўтказиш бўйича қарори эълон қилинди. Бу ҳақда Озарбайжон Республикаси Президенти расмий сайти хабар бермоқда.
 
Озарбайжон Республикасида президентлик сайлови 2018 йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтиши керак эди.
 
Президент Илҳом Алиев Озарбайжон Республикаси Конституцияси 101-моддасининг 1-банди ва Озарбайжон Республикаси сайлов қонунчилигининг 179-моддасига биноан қарор қабул қилди.
 
Унга кўра, мамлакат Марказий сайлов комиссияси зиммасига Сайлов кодексига мувофиқ навбатдан ташқари президентлик сайловларини ташкил этиш вазифаси юкланди.
 
Қарорга кўра, 2018 йилнинг 11 апрелида Озарбайжон Республикасида президентлик сайловлари муддатидан олдин ўтказилади.
Икром Раҳмон

Теглар:Озарбайжон сайлов Илҳом Алиев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!