...
МЕНЮ
ONLINE TV

Озарбайжон ва Россиянинг круизи қаергача боради?


11:25, 03.01.2018 Олам
 2 914

Денгиз сафарларини ташкил қилиш Озарбайжонга кўпроқ сайёҳларни жалб қилиши мумкин.

Маълумки, Озарбайжон сўнгги йилларда сайёҳлик ва туризмни ривожлантириш бўйича муайян ютуқларни қўлга киритмоқда.

"Озарбайжон Каспий денгиз кемачилиги корхонаси" ЁАЖ раиси Рауф Велиев Баку шаҳрида "Москва дарёси кемачилик корхонаси" ОАЖ Бош директори Константин Анисимов бошчилигидаги Россия делегацияси билан учрашди.

Бу учрашув чоғида томонлар "Буюк Петр" деб номланган янги круиз йўловчи кемасидан фойдаланган ҳолда, Каспий минтақасида сайёҳлик круиз кема қатновини йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоладилар. Учрашув давомида москвалик ишбилармонлар Бакунинг сайёҳлик йўналишидаги имкониятларини юқори баҳоладилар. Шу нуқтаи назардан, денгиз сафарларини ташкил қилиш Озарбайжонга кўпроқ сайёҳларни жалб қилиши мумкинлиги эътироф этилди. Ўз навбатида, Рауф Велиев ушбу лойиҳа Европа Иттифоқи мамлакатлари, АҚШ, Австралия, Хитой ва дунёнинг бошқа минтақаларидан сайёҳларни жалб қилишини таъкидлади.

Имзоланган меморандумга кўра, 2019 йил охирига қадар Россиянинг “Буюк Петр” круиз лайнери денгиз сафари Баку шаҳрини ҳам ўз ичига олади. Меморандум Қора ва Каспий денгизидаги бандаргоҳлар ва ички дарё сув йўллари учун мақбул йўналишларни ўрганиш ва сайёҳлик йўналишлари ишлаб чиқиш бўйича қўшма тадбирларни назарда тутади. Бунда, Москва-Баку; Астрахан - Маҳачқалъа - Баку; Баку - Анзали - Ноушер - Туркманбоши - Актау - Астрахан ва бошқа йўналишлар бўйлаб круизлар ташкил этиш режалаштирилмоқда. 

Теглар:Круиз Боку Астрахан Москва 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!