Озарбайжон ва Арманистон ўртасида эски можаролар яна аланга олди.
3 апрель, якшанба куни кечқурун Тоғли Қорабоғ Агдере йўналишида ҳарбийлар иштирокида қуролли тўқнашувлар бўлиб ўтди. Озарбайжон томондан қанча йўқотишлар бўлгани ҳақида яқин орада маълумот берилади. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Вагиф Дяргахли маълум қилди, дея РИА Новости хабар берди.
“Тунда кучли тўқнвшувлар бўлиб ўтди. Вазият Озарбайжон қуролли кучлари назорати остида. Бундан ташқари Озарбайжон қуролли кучлари шанба куни озод этилган ҳудуд устидан ҳам назорат ўрнатган”, – дейди Дяргахли.
2 апрель, шанба куни Арманистон ва Озарбайжон Қорабоғ ҳудудида вазият кескинлашгани ҳақида маълум қилган эди. Икки томон ҳам келиб чиққан можарода бир-бирини айбламоқда. Тоғли Қорабоғда жами 150 минг аҳоли яшайди.
БМТнинг Гуманитар масалалар координацияси бўйича бошқармаси (ГМКБ) ўз ҳисоботида ўтган дам олиш кунлари Тоғли Қорабоғ ҳудудида кечган кескин курашлар оқибатида камида 33 киши ҳалок бўлгани ва 200 киши жароҳатлангани ҳақида айтиб ўтди.
“Расмий манбаларга кўра, ҳарбий ҳаракатлар натижасида Арманистон ва Озарбайжон томондан жами 30 нафар аскар ва уч нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган. Жароҳат олган аскарлар ва тинч аҳоли вакиллари ҳақидаги хабар расман тасдиқланмади”, – дейилади ҳужжатда.
ГМКБнинг маълумотларига кўра, ҳарбий ҳаракатлар олиб борилган ҳуҳудларда, тахминан 14,4 минг киши истиқомат қилади. “Озарбайжон ҳукумати Тоғли Қорабоғда жанг туфайли одамлар ўз уйларини тарк этиши ҳолатлари кузатилмагани ҳақида хабар берди. Икки томон ҳам гуманитар ёрдамга муҳтож эмаслигини маълум қилди”, – деб ёзилади ҳисоботда.
Маълумот ўрнида, Арманистон ва Озарбайжон ўртасида Тоғли Қорабоғ туфайли можаролар 1988 йилнинг февралида бошланди. Бунга Тоғли Қорабоғ автоном вилоятининг (ТҚАВ) Озарбайжон ССР таркибидан чиққани ҳақида эълон қилиши сабаб бўлган. 1991 йил сентябрда ТҚАВ маркази Степанакертда Тоғли Қорабоғ Республикаси тузилгани эълон қилинади. Озарбайжон кейинги ҳарбий можаролар давомида Тоғли Қорабоғ устидан назоратни йўқотди. 1992 йилдан буён Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Минск гуруҳи доирасида можарони тинч йўл билан ҳал қилиш юзасидан музокаралар олиб борилади. Озарбайжон ҳудудий яхлитлиги сақлаб қолинишини талаб қилмоқда, Арманистон эса тан олинмаган Республика манфаатларини ҳимоя қилмоқда.

Руслан Сулаймонов