...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўз тўйида меҳмонларни пичоқламоқчи бўлган эр-хотин қўлга олинди


20:35, 28.10.2017 Олам
 11 661

Суд жуфтликни теракт уюштиришга тайёрланишда айблаб, умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.

Буюк Британияда террорчи аёл ва эркак ўз тўйларини ўтказиш орқали гўёки улар учун “йўлдан адашганлар”ни ўлдиришмоқчи бўлишди. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди.
 
21 ёшли Уммарият Мирзо тўй маросимига таклиф қилмоқчи бўлган меҳмонларнинг рўйхатини тузгач, ўзларни ёқтирмаган одамларни ов пичоғи ёрдамида ўлдиришни мақсад қилганини тан олди.
 
Унинг рафиқаси – 21 ёшли Мадхиха Тоҳир 7 ойлик ҳомиласи бўлишига қарамасдан, қўлига пичоқ олиб, у ҳам меҳмонларни ўлдирмоқчи бўлган. Ов пичоғидан фойдаланишни эса бўлажак турмуш ўртоғи Уммарият Мирзо ўргатган.
 
Бу жуфтлик ИШИД террорчилик гуруҳи таълимотига амал қилишган ва улар жиҳодни амалга оширишни мўлжаллашган.
 
Маълум бўлишича, бўлажак куёв келиндан ўзлари учун “душман” бўлган ва улар ёқтирмайдиган инсонларнинг рўйхатини тузишни сўрайди. Кейин эса уларни тўй вақтида пичоқлашга ваъда беради.
 
Уммарият Мирзо шу йил март ойида Лондоннинг Вестминстер кўпригида Холид Масуд исмли террорчи теракт содир этганидан сўнг, қўлга олинди. Ўшанда Лондондаги теракт оқибатида 5 киши ҳаётдан кўз юмди, 40 дан ортиқ киши яраланган эди.
 
Суд жуфтликни теракт уюштиришга тайёрланишда айблаб, умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Буюк Британия Теракт ИШИД Лондон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!