Ота-онасини интернетга жойлаштирган суръатлари туфайли австриялик қиз кулгига қолди.
Ота-она ўз қизининг суратларини ижтимоий тармоқларга узоқ йиллар давомида жойлаштириб борган. Қизнинг гўдаклигидан то шу кунгача ҳаммаси бўлиб 500 дона сурати тарқатилган. Қизнинг айтишича, унинг бемаъни сураътлари сабабли ҳаёти барбод бўлган, дўстлари ва яқинлари уни мазах қилишяпти. Қиз ота-онасидан бир неча бор суръатларни олиб ташлашларини илтимос қилган, улар эса бунга эътибор ҳам беришмаган.
Иш юридик жиҳатдан кўриб чиқилганида ота суратларда муаллифлик ҳуқуқи борлиги ва уша расмлардан қандай хоҳласа шундай фойдаланиши мумкинлигини айтган. Суд йиғилиши шу йилнинг ноябрь ойига белгиланди. Мутахассисларнинг таъкидлашларича, судда ютиб чиқиш имконияти қизда кўпроқ.