...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўз келинини ўлдирмоқчи бўлган маст қайнота қўлга олинди


12:39, 08.08.2017 Жамият
 4 439

Андижон вилоятида юз бериши мумкин бўлган ўта мудҳиш қотилликнинг олди олинди.

Андижон шаҳрининг Пушкин кўчасида шаҳар ички ишлар бошқармаси ва ҳокимлик томонидан ташкил этилган “Маҳалла пости”да хизмат олиб бораётган ходимлар томонидан ўзининг ҳаракатлари билан шубҳа уйғотган Р.Т. тўхтатилиб текширилганида, ёнида хўжалик пичоғи борлиги аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги расмий сайтида хабар берди.
 
Суриштирув натижасида ушбу фуқаронинг хавфли ўткир кесувчи воситани жамоат орасида олиб юрганлигининг сабаби аниқланди. Маълум бўлишича, мазкур фуқаро маст ҳолатда бўлиб, ўз келинини пичоқлаб ўлдирмоқчи бўлган. Фақат бахтли тасодиф туфайли келин уйда бўлмаган ва шу сабабли маст қайнота уни қидириб, кўчага чиққан.
 
Айни вақтда ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида, ҳудуд профилактика инспектори ва маҳалла фаоллари томонидан суриштирув ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Маст қайнота Маҳалла пости Пушкин кўчаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар