...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ойхон Ифорзода турмушга чиқди


21:46, 23.02.2016 Шоу-бизнес
 20 475

“Versal” ресторанида Ойхон Ифорзоданинг висол оқшоми бўлиб ўтмоқда.

Ижтимоий тармоқлар орқали телебошловчи ва хонанда Ойхон Ифорзоданинг турмушга чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бугун, 23 февраль куни Тошкентдаги “Versal” ресторанида Ойхон Ифорзоданинг висол оқшоми бўлиб ўтмоқда. Телебошловчи ҳамкасби Шоҳ Алимовичга турмушга чиқяпти.





Куёвбола ТВ орқали жуда кам кўриниш берган бўлса-да, уни одамлар асосан тўй ва тантаналардаги фаолияти орқали яхши танишади. Ойхон Ифорзода-Шаҳобиддинова эса санъатга бегона эмас. Унинг марҳум отаси Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида режиссёр бўлиб фаолият юритган. Ота изидан борган фарзандлар – Жаҳонгир Шаҳобиддинов, Райҳон Уласенова, Ойхон Ифорзодани томошабинлар истеъдодли телебошловчилар сифатида яхши билишади.



Тўй оқшомидан суратларни хонандалар Шаҳзода, Нилуфар Усмонова, Динейра, Афсона, актриса Муқаддас Саъдуллаева ва Шоҳ Алимович ҳамда Ойхон Ифорзоданинг санъат оламидаги бошқа дўстлари ижтимоий тармоқларга жойлаб боришмоқда.

Теглар:Тўй Ойхон Ифорзода Шоҳ Алимович 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

аноним
13:18 04.03.2016

Тўйлар бўлгани яхши, лекин бутун ўзбекистонга шов-шув қилиш шартми, ҳаммаям турмуш қурадику. Одамларгаям хайронсан, ўша артистлар, артистчалар ё телевидениеда бир-бир кўриниб турадиган инсонларам оддий бандаку, нега энди эрга текканиниям бонг уришади, у қизни унчалик синсация қиладиган ишлари йўқ шекили, бу интернет дегани нимани бўлса ёзаверарканде. ёзиш учун материал қидириш керак хозир дунёда зўр-зўр кашфиётлар, илм-фан орқали эришилаётган натижалар, уларни орасида ўзбекистон ёшлари хам борлиги хақида ёзиш ўрнига қайдаги бошловчиларни мавзу қилиб ёзганига хайронманда. Журналист дегани бир жойда айланмасдан сал ташқаригаям назар ташлаши керакмасми, шундай тинч юртда фақат тўйлар бўлаётгани йўқ спорт, илм-фан хам ривожланяпти. Нима учун буларни ёзмайсизлар. Сайтни номини қалампир деб қўйилиши нимани билдиради ўзи, бу ерда фақат мақтовлар ёзиларканку.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!