...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўйна, кампир, ўйна! Россия биржалари саросимада


09:26, 10.04.2018 Олам
 5 429

Россия биржалари ва валюта бозорида охирги икки йилдан бери бундай ўзгаришлар кузатилмаган эди.

Олдинроқ, АҚШ Россияга янги санкциялар жорий этганини хабар қилган эдик.
 
АҚШ киритган санкциялар Россия фонд бозорларида, жумладан, металлургия ва энергетика компанияларида саросималар келтириб чиқарди.
 
Хусусан, бугун, 9 апрель куни Москва маҳаллий вақти билан соат 13:10 да Москва биржаси индекси жорий йилнинг февраль ойидан бери биринчи марта 9,4 фоизга, РТС индекси 12 фоизга пастлади.
 
Биржалар индекси билан бирга рублнинг қадри ҳам тушиб бормоқда. Соат 13:30 да евро баҳоси 2016 йилнинг сентябридан буён илк бор 73 рублдан ошди. Доллар қиймати эса 59,5 рублга чиқди. 2017 йилнинг ноябрида доллар 60 рублга баҳоланганди.
 
Арзонлашиш бўйича етакчилар кутилганидек санкциялар рўйхатига тушган компаниялар бўлди. Хусусан, Олег Дерипасканинг “Русал” компанияси акциялари баҳоси савдолар бошида 50 фоизга, кун давомида 27-30 фоизга пастлади.
 
Бунинг ортидан Дерипасканинг бойлиги кун сайин камайиб бормоқда. Биргина жорий йил 6 апрель куни миллиардер бир миллиард доллардан кўпроқ маблағ йўқотди.
 
Охирги кунлардаги нарх-навонинг бундай ўзгариши санкция киритилмаган компанияларда ҳам кузатилмоқда.
 
Аммо мутахассислар бу жараён узоқ давом этмаслигига ишонтирмоқда.
 
Ҳозирча энг катта зарар “Русал” ва “Ренова” компанияларида кузатилган.
 
Маълумот ўрнида, Россия биржалари ва валюта бозорида охирги икки йилдан бери бундай ўзгаришлар кузатилмаган эди.
Икром Раҳмон

Теглар:Россия Рубль доллар биржа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!