...
МЕНЮ
ONLINE TV

Овқатланиш борасидаги “ахмоқона” саволлар?


16:05, 29.11.2017 Бу қизиқ
 3 686

Атрофимиздан эшитганларимиз ва ҳаётий тажрибамиз асосида ўзимиз учун “қоидалар” яратамиз.

Кундалик ҳаётда истеъмол қилаётган таомимиз ҳақида ҳар доим ҳам тўғри маълумотга эга эмасмиз. Овқатланиш ҳақидаги фикрларимиз замонавий тиббиёт нуқтаи назарига мосми? Қуйида одамлар томонидан бериладиган одатий саволларга кутилмаган жавоблар келтирилган:

Нега бир кунда 3 маҳал овқатланамиз?
Бу шунчаки одат. Кимдир 2 маҳал, яна бошқалар 4 маҳал тановул қилиши мумкин. Сизда вазн ҳамда овқат ҳазм қилиш муаммолари бўлмаса, нима учун кўп ёки камроқ таом истеъмол қилишингизни тушунтириб бериш қийин.

Тузлама билан музқаймоқни бир вақтда истеъмол қилиш мумкинми?
Албатта. Ошқозон нормал ҳолатда бу маҳсулотларни ҳазм қила олади.

Хом маҳсулот пиширилганига нисбатан фойдалими?
Унчалик эмас. Масалан, сабзавотларда фойдали элементлар инсон организми ҳазм қилолмайдиган селлюлоза деворларида жойлашган бўлади. Улар пиширилса, ҳужайра деворлари емирилади ва витаминлар ажралиб чиқади. (Ҳаддан ортиқ пишириш нутриентларни парчалаб ташлайди) сабзавотларни қайнатилган идишдаги сувни тўкишга шошилманг, чунки у ўзида 50% минералларни сақлаб қолади.

Сабзи тунда кўриш қобилиятини яхшилаши ростми?
Бўлиши мумкин. Сабзи А витаминига бой. Агар бу элемент етишмовчилиги туфайли кўриш қобилиятингиз пасайган бўлса, “олтин қозиқ” фойдали. Лекин, асосан, яшил ва сариқ сабзавотларда А витамини кўпроқ.

Одамлар нега баъзи озуқа маҳсулотларини хуш кўришади ёки аксинча?
Қайсидир витаминнинг етишмаслиги ўша элементи бор овқатни ейишга ундайди. Аммо ширинликларга ружу қўйиш бундан мустасно. Бу инсоннинг руҳий ҳолатига доир сабаблардир.

Овқатни ҳазм қилишга қанча вақт кетади?
Бунга 4-6 соат вақт кетади. Лекин ҳазм қилиш жараёни асосан ичакларда кечади ва у 12 соатгача чўзилиши мумкин. Шунинг учун кечки овқат ҳақида бош қотираётганингизда нонуштани ҳазм қилаётган бўласиз.

Одамлар нега семириб кетишади?
Ҳазм қилинадиган овқат миқдоридан кўпроқ овқат ейиш сабаб бўлади. Озиш учун доимий машқ қилиш керак.

Болаларнинг ғалати нарсаларни ейиши озуқанинг етишмаслигиданми?
2 ёшдан кичик болаларда бу ҳолат кузатилади. Сабаби уларда таъм ажратиш сезгиси ривожланмаган бўлади. Шу сабабдан улар пойабзал ёки керосинни татиб кўришга қизиқишади. Каттароқ болалар бундай вазиятнинг содир бўлиши руҳий муаммолар билан боғлиқ.

Овқат ранги иштаҳага қай даражада таъсир кўрсата олади?
Ҳа. Маълум таомларнинг одатий ранги бўлади. Биз кутган ранглар бўлмаса, иштаҳамиз йўқолади.
Муҳаббат Маъмирова

Теглар:Овқатланиш Таомлар Иштаҳа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!