...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ота-она 13 нафар фарзандини нима учун “ҳибс”да ушлагани маълум қилинди


11:38, 17.01.2018 Олам
 9 787

Ташқи томондан бу оила ҳам мутлақо одатий кўринган. Уларнинг ижтимоий тармоқларга қўйган суратларида оила жуда бахтли тасвирланган.

Кеча, 16 январь куни АҚШнинг Калифорния штатида истиқомат қилувчи ота-она 13 нафар фарзандини “ҳибс”да ушлаб тургани учун жавобгарликка тортилгани ҳақида хабар берган эдик. 17 ёшли қизнинг қутқарув хизматига қилган биргина қўнғироғи барча сирларни ошкор этди.
 
Бутун мамлакат эътиборига тушган иш бўйича яқин орада суд иши бошланади.
 
Ота-она салкам 30 йил фарзандларини қийнаб келган. Қўшнилардан ҳеч ким ўз кўчаларида бундай ҳолат содир бўлаётганини тассаввур ҳам қилмаган. Агар оиланинг 17 ёшли қизи уйидан қочиб кетмаганда бу ҳол яна анча вақт давом этарди. Маълум бўлишича, қизча шу даражада озғин ва ҳолсиз бўлган-ки, полиция ходимлари уни 10 ёш деб ўйлашган. У полицияга ота-онаси уйда яна 12 та фарзандини тутқунликда ушлаб турганини айтган.
 
Ташқи томондан бу оила ҳам мутлақо одатий кўринган. Уларнинг ижтимоий тармоқларга қўйган суратларида оила жуда бахтли тасвирланган: ота-она ўз фарзандлари қучоғида Диснейлендда бахтиёр дам олишмоқда. Ёки Лас-Вегасда тўйдаги расмларда: ҳамма башанг кийинган ва кулиб туришибди. Шу сабаб ҳеч ким бу оиладан ҳеч нимани гумон қилмаган.
 
Ҳибсга олинган ота-она тергов қилинмоқда, ҳозирча ҳеч қандай натижа йўқ.
 
Қамоққа олинган ота – Девид Терпиннинг онаси эса полиция ходимларига унинг ўғли ва келини “жуда художўй одамлар ва улар ўз фарзандларини ташқи дунёнинг ёмон таъсирларидан ҳимоя қилиш учун қамаб қўйишган”ини айтган.
Қобилжон Раҳимжонов

Теглар:Оила Калифорния 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!