...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афсонавий футболчи – Роналдиньо бутсаларини михга илди


11:13, 17.01.2018 Спорт
 3 362

Футболчи 16 йил муқаддам Бразилия терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида ғолиб чиққанди.

Бразилиялик афсонавий футболчи Роналдиньо расман фаолиятига якун ясади. Бу ҳақда унинг акаси ва агенти Роберто де Ассиш Морейра “Globoesporte” нашрига маълум қилди.
 
“Ҳа, Роналдиньо фаолиятини якунлади. Барчаси тугади. Балки, “ЖЧ-2018” мусобақасидан сўнг, янги таклифлар ҳақида ўйлаб кўрамиз.
 
Европа, Осиё қитъалари ва албатта, Бразилияда хайрия ўйинлари ўтказишни режалаштирганмиз”, деди де Ассиш.
 
Роналдиньо сўнгги бор 2015 йил “Флуминенсе” клуби таркибида майдонга тушганди. У шунингдек, футболчилик фаолияти давомида “Керетаро”, “Атлетико Минейро”, “Фламенго”, “Милан”, “Барселона”, “ПСЖ” ва “Гремио” клубларида тўп сурди.
 
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, Роналдиньо “Барселона” таркибида икки карра Испания чемпиони ва икки карра ЕЧЛда ғалаба қозонган. Бундан ташқари, “Милан” клуби билан Италия чемпионати совриндори ҳисобланади.
 
Роналдиньонинг совринлари ичида энг муҳими, 2002 йил Бразилия термаси билан Жаҳон чемпионати кубоги ҳисобланади. Футболчи 2005 йил Конфедерациялар кубоги ва 1999 йил Америка кубоги мусобақаларида ҳам ғолиб чиққан.
 
Роналдиньонинг сўнгги клуби “Флуминенсе” бўлиб у 2015 йилнинг сентябрь ойида ушбу жамоа билан хайрлашганди.
 
Роналдиньо энди катта футбол билан ҳам хайрлашди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Испания терма жамоаси дарвозабони Виктор Вальдес фаолиятини якунлагани ҳақида хабар бергандик.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Роналдиньо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!