Ташқи томондан бу оила ҳам мутлақо одатий кўринган. Уларнинг ижтимоий тармоқларга қўйган суратларида оила жуда бахтли тасвирланган.
Бутун мамлакат эътиборига тушган иш бўйича яқин орада суд иши бошланади.
Ота-она салкам 30 йил фарзандларини қийнаб келган. Қўшнилардан ҳеч ким ўз кўчаларида бундай ҳолат содир бўлаётганини тассаввур ҳам қилмаган. Агар оиланинг 17 ёшли қизи уйидан қочиб кетмаганда бу ҳол яна анча вақт давом этарди. Маълум бўлишича, қизча шу даражада озғин ва ҳолсиз бўлган-ки, полиция ходимлари уни 10 ёш деб ўйлашган. У полицияга ота-онаси уйда яна 12 та фарзандини тутқунликда ушлаб турганини айтган.
Ташқи томондан бу оила ҳам мутлақо одатий кўринган. Уларнинг ижтимоий тармоқларга қўйган суратларида оила жуда бахтли тасвирланган: ота-она ўз фарзандлари қучоғида Диснейлендда бахтиёр дам олишмоқда. Ёки Лас-Вегасда тўйдаги расмларда: ҳамма башанг кийинган ва кулиб туришибди. Шу сабаб ҳеч ким бу оиладан ҳеч нимани гумон қилмаган.
Ҳибсга олинган ота-она тергов қилинмоқда, ҳозирча ҳеч қандай натижа йўқ.
Қамоққа олинган ота – Девид Терпиннинг онаси эса полиция ходимларига унинг ўғли ва келини “жуда художўй одамлар ва улар ўз фарзандларини ташқи дунёнинг ёмон таъсирларидан ҳимоя қилиш учун қамаб қўйишган”ини айтган.