...
МЕНЮ
ONLINE TV

Остонада икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди


11:36, 18.09.2017 Олам
 3 477

Қурилаётган бино қулаши оқибатида икки нафар ўзбекистонлик вафот этган.

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида қурилаётган бино қулаши оқибатида икки шахс ҳалок бўлган ва бир одам жароҳатланган. Бу ҳақда Остона шаҳри маъмурияти хабар берди.

Остона маъмурларининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар беришича, Қозоғистон пойтахтида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида жароҳатланган ва ҳалок бўлганларнинг учаласи ҳам Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган.

Ҳозирги вақтда бино қулаган жойда 15 нафар қутқарувчи, махсус техника ва қурилмалар қидирув ишларини олиб бормоқда.

Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 1995 йилда туғилган Жўрабоев 17 сентябрь куни соат 12:50 да шошилинч равишда Травматология ва ортопедия институтига олиб келинган. Беморга нисбатан дастлабки жарроҳлик муолажалари қўлланилган.

Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Остона ўзбекистонлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!